×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Венгриянинг ОТP банки Ўзбекистондаги маҳаллий банклардан бирини хусусийлаштирмоқчи

Венгрия ОТP Bank Ўзбекистон бозорига кириши бўйича музокаралар ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Венгрия музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида маълум қилди.

Музокараларимиздан мамнунман. Венгриянинг ОТP Bank Ўзбекистоннинг “Ипотека банк»ининг давлат улушини хусусийлаштиришда иштирок этишини бошлаганини қизғин қутлаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг сўзларига банклар раҳбарлари билан тор доирадаги учрашувда режалар ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинган.

Венгрия OTP банкининг Ўзбекистон бозорига кириши камида 2020 йилнинг ёзидан бошлаб муҳокама қилинмоқда. 2021-йилнинг февралида томонлар турли вариантларни кўриб чиқаётгани, улар орасида давлат банкларидан бирини хусусийлаштиришга имтиёз берилаётгани маълум бўлди.

OTP Group  – бу Венгрия банклари гуруҳи бўлиб, у молия, суғурта, инвестиция ва банк соҳасида, активларни бошқариш ва лизингдан пенсияни молиялаштиришгача ишлайди. Бу Марказий ва Шарқий Европада молиявий хизматларнинг асосий провайдерларидан биридир. Венгриядаги энг йирик банк бўлган OTP Банк гуруҳнинг асосини ташкил этади.

https://www.spot.uz/