×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

2020 йилда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарк ҳамда кластерлар қандай ишлади?

Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарк ҳамда кластерлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди. Маълумотлар ташкилотлар, ҳудудлар, соҳалар, ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулдорлик ва бошқа кўрсаткичлар бўйича келтирилган.

Статистикага кўра, ҳозирги вақтда мамлакатимизда 18 та эркин иқтисодий зона, 71 кичик саноат зонаси, 3 та технопарк ва 259 та кластер мавжуд.

Кўрилаётган даврда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 10288,2 миллиард сўмни ташкил этган. Шундан 4946,5 миллиард сўми эркин иқтисодий зоналар, 1021,6 миллиард сўми кичик саноат зоналари, 69,4 миллиард сўми технопарклар ва 4790,7 миллиард сўми кластерлар улушига тўғри келади.

Энг йирик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми махсус иқтисодий зона ҳудудида қайд этилди – 4946,5 миллиард сўм.
Таққослаш учун, 2019 йилнинг январ-июнь ойларида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5247,2 миллиард сўмни ташкил этиб, Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3016,4 миллиард сўм, эркин иқтисодий зона 1042,3, 69,9 технопарклар ва 1118,6 миллиард сўми кластерлар улушига тўғри келади.