×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон АКТни ривожлантириш учун 676 million dollar жалб қилишни режалаштирмоқда

2020-2022 йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига 676,8 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилда инвестицияларнинг умумий ҳажми 178,7 миллион долларни ташкил этади, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 139,2 миллион доллар, давлат кафолати остида чет эл кредитлари – 37,5 миллион доллар;

2021 йилда инвестицияларнинг умумий ҳажми 241,7 миллион долларни ташкил этди, шундан 171.9 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, давлат кафолати остида чет эл кредитлари 67.7 миллион АҚШ доллари;

2022 йилда инвестицияларнинг умумий ҳажми 256,4 миллион долларни ташкил этди, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 180,1 миллион долларни, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар 73,1 миллион долларни ташкил этди.

Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги 4699-сонли «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги 17,6 трлн. сўмлик 35 устувор лойиҳа кўзда тутилган.

Улардан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар ҳажми 44,8%, давлат кафолати остидаги кредитлар 33% ни ташкил етади.