×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Кристин Лагард Узбекистонга келди

17 май куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раиси Кристин Лагард Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Д. Кучкаров, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси С. Нурмуратов ва бошқалар билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар чоғида Ўзбекистон билан ХВЖ ўртасида иқтисодий соҳадаги макроиқтисодий барқарорлик, мамлакатни либераллаштириш ва бозор механизмларига ўтиш, пул-кредит ҳамда солиқни тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни кенгайтириш, шунингдек, молия-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини тартибга солиш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди. ХВФ раҳбарияти номидан К. Лагард Ҳукуматнинг қонунчилик, тартибга солиш ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш, шунингдек, иқтисодий маълумотлар ва жараёнларнинг ошкоралигини оширишга бўлган интилишларини юқори баҳолади. Шу билан бир қаторда, таълимни такомиллаштириш орқали ҳимояга муҳтож гуруҳларга ёрдам бериш, фаол меҳнат бозори дастурларини молиялаштиришни ошириш бўйича режасини қўллаб-қувватлади.

К. Лагард, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишни ва ўз навбатида, ХВФнинг Ўзбекистон томонига долзарб масалалар ва ҳамкорлик йўналишлари бўйича барча зарур маслаҳат ёрдамларини кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ХВФ делегацияси раҳбари “Ўзбекистон ислоҳотлари: инклюзив ўсиш ва ҳамкорлик учун янги формулалар” мавзусида Марказий банк ходимлари ва ёш мутахассислар учун маъруза ўқиди.