×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

Жанубий Кореянинг нуфузли “The Korea Post” журналида “Ургут эркин иқтисодий зонаси сармоядорлар учун катта имкониятлар яратишда давом этмоқда” номли мақола чоп этилди.

Мақолада Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2017-йилда ташкил этилган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) биринчи навбатда машинасозлик, автомобилсозлик, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашгани қайд этилган.

Айни пайтда иқтисодий зонада умумий қиймати 302,7 миллион АҚШ долларига тенг 63 лойиҳа амалга оширилмоқда. ЭИЗда 5 мингга яқин киши янги иш ўринларига эга бўлди, дейилади мақолада. – Ҳудудда инвесторлар учун молиявий ва божхона имтиёзлари берувчи махсус иқтисодий режим мавжуд бўлиб, бу ишлаб чиқаришни бошлаш харажатларини камайтириш имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, нашр “Ургут” ЭИЗга сармоя киритишнинг 11 та афзалликларини санаб ўтади:

  • барқарор макроиқтисодий кўрсаткичлар ва доимий ўсиш;
  • ташқи бозорларнинг стратегик жойлашуви ва салоҳияти;
  • солиқ ва божхона имтиёзлари;
  • рақобатбардош иш ҳақига эга малакали ишчи кучи;
  • минтақадаги энг паст солиқ ставкаси;
  • ривожланган логистика тизими ва МДҲ мамлакатларига қулай кириш имконияти;
  • 101 та давлатда визасиз режим;
  • бизнес юритиш қулайлиги индексининг доимий ўсиши;
  • халқаро ташкилотлар билан фойдали ҳамкорлик;
  • иқтисодий жиҳатдан самарали табиий ресурслар;
  • муҳандислик-коммуникация тизимларини кафолатли ўрнатиш.

 

Манба: dunyo.info