×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти мамлакат иқтисодиётида давлат улуши қисқаришини қўллаб-қувватлади

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари ва Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси Сума Чакрабарти халқаро банкларнинг республика бозорига киришини таъкидлади. У бу ҳақда «Иқтисодиёт ўсишини рағбатлантиришда молия бозорининг роли: ҳуқуқий ва институционал тўсиқлар» конференциясида маълум қилди.

«Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар табиати кенг. Ўзбекистон ҳукумати томонидан олдинга қўйилган вазифалар ва мақсадлар, давлат хусусий секторини мувозанатини сақлаш ва бу ерда давлат секторини улушини камайтириш, хусусан, молиявий бозорда ҳам шуни амалга ошириш назарда тутилган.Бу албатта минтақавий миқёсда ҳам ҳамкорликни кучайтириш ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшишни назарда тутади., – деди банкнинг собиқ раҳбари.

Мамлакатга молиявий банкларнинг кириб келаётганини, маҳаллий бозорга облегациялар жойлаётганини ҳам кўрсак бўлади. Бу бозор ривожланаётганидан далолат беради дейди Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти.

Шу билан бирга, капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назировнинг сўзларига кўра, 2020 йил якунларига кўра капитал бозорида савдо ҳажми 578 млрд. сўмни ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан 32 фоизга кўпдир.

https://kapital.uz/