×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижликлар Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка инвестиция киритиши мумкин бўлади

1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.

2022 йил 1 майдан бошлаб хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди. Рўйхат Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бу президентнинг 8 мартдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонида акс эттирилган.

Сармоя киритиладиган кўчмас мулк объектлари Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаслиги керак. Бошқа ҳудудларда тегишли равишда 70 минг ва 85 минг доллардан кам бўлмаслиги лозим.

Бунда, мазкур бандда назарда тутилган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

Фармон билан шунингдек, хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 мингдан 300 минг долларга эквивалентигача камайтирилди (бошқа ҳудудлар учун мазкур қиймат 100 мингдан 200 минг долларгачани ташкил қилади).

 

 

Шу йўл билан 111 мамлакат фуқаролари яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига ега.

 

 

Манба: www.gazeta.uz