×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий тадбиркорларни Ягона маълумотлар базасига киритишади

Вазирлар МаҳкамасинингЮридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи чет эл юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом ҳамда маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган Классификатор ва Маълумотномалар рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий маълумотлар базасини юритиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади.

Масъул давлат органлари томонидан тегишли маълумотномалар ва классификаторлар “Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги низомга мувофиқ «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилади ва янгилаб борилади. 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи чет эл юридик шахслари ва жисмоний шахслар тўғрисида ўзларининг мавжуд маълумотлар базаларидаги маълумотларни ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаш бўйича хатловдан ўтказишади.

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлар, адвокатлик бюролари ва фирмалари, адвокатлар ҳайъати, банклар, кредит бюролари ҳамда хорижий банкларнинг ваколатхоналари, дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги маълумотларни Марказий маълумотлар базасига ўтказилишини таъминлайди.