×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан нақд хорижий валютани олиб чиқиш тартиби соддалаштирилади

1 сентябрдан жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларига киритилган ўзгаришлар кучга киради.

Ўзгаришларга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистондан 100 миллион сўмлик нақд хорижий валютани ҳеч қандай рухсатномасиз олиб чиқиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, 70 миллион сўмгача бўлган эквивалентдаги маблағлар учун декларация талаб қилинмайди. Жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва (ёки) нақд хорижий валютаси 70 миллион сўмдан ортиқ бўлса декларация қилиниши ва божхона ходимига тақдим этилиши орқали божхона назоратидан ўтказилади », – дейилади ҳужжатда.

Божхона декларациясида олиб кирилган ва олиб чиқилган барча маблағлар кўрсатилади. «Жисмоний шахснинг хохишига кўра, эквиваленти 70 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюталар декларацияланиши мумкин», – қайд этилади ҳужжатда.

Ҳозирги вақтда жисмоний шахслар томонидан 2 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентдаги чет эл валютаси декларацияланади.

  • Белгиланган миқдордан юқори нақд валюталарни фақат Вазирлар Маҳкамасининг буйруғига биноан хорижий давлатларга хизмат сафарларига юборилаётган ҳукумат делегациялари аъзолари ва норезидентлар;
  • йўловчи божхона декларацияси асосида республикага олиб кирилган маблағлар суммаси доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) ғолиблари ёки иштирокчилари маблағларни қабул қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида олиб чиқишларига рухсат берилган.