×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини осонлаштириш учун 5 миллион евро ажратади

Лойиҳа Ўзбекистонга ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида ёрдам беради, шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлашда, ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизимида ўзбекистонлик мутахассисларнинг билимларини оширишда ёрдам беради.

11-ноябр куни Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Европа комиссиясининг бош директори Коен Доенс “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилиши” ва “Европа Иттифоқининг Орол денгизи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фондига қўшган ҳиссаси” техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида шартномалар имзоланди.

Ушбу лойиҳа бўйича республиканинг ЖСТга аъзо бўлиши учун ажратилган грант маблағлари миқдори 5 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа Ўзбекистонга ушбу ташкилотга қўшилиш жараёнида ёрдам беради; шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизими тўғрисидаги билимларини оширишади.

Кўп Ҳамкорлик Траст фонди лойиҳаси бўйича грант маблағлари (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларини амалга ошириш учун сарфланади.