×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Қўқонда электр транспорт воситаларини йиғиш заводи қурилади

Қўқонда электр транспорт воситаларини йиғиш заводи қурилиши бошланди. Лойиҳа «Шаффоф Омад Саноат» томонидан Хитойнинг «Silk Road Company» ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев янги заводнинг қурилиш майдонида бўлиб, муҳандислар ва қурувчилар билан суҳбатлашди.

Завод карер жойлашган ҳудудда қурилади ва бунинг учун етти метрли хандақ тўлдирилган. Айни пайтда қурувчилар 30 минг квадрат метр майдонда ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилишни бошладилар.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, шу жумладан, 24 млн долларни хорижий инвестициялар ташкил этди. Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, маҳаллий электромобил тахминан 3 минг АҚШ доллари тушади.