×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси (2022- йил январ-апрел)

Январ-апрел ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 6,5 миллиард долларга ошган.

Шу билан бирга, ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 7,1 миллиард долларни ташкил этди, шундан товарлар (6,2 миллиард доллар) ва хизматлар (837 миллион доллар).

Импорт (10,1 миллиард доллар) – товарлар (9,4 миллиард доллар) ва хизматлар (727 миллион доллар).

Баланс – 3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

 

Манба: dunyo.info