×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Йирик инвестор ва давлат органи ўртасидаги низони Олий суд кўриб чиқади

Президент томонидан 24 июль куни суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини назарда тутувчи Фармон имзоланди.

Олий суд тузилмасида :

  • йирик инвесторлар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низоларни ($20 млн эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар);
  • рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби ташкил қилинади.

Судлов таркиби тегишли ишларни йирик инвесторларнинг ва рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, биринчи инстанция суди сифатида кўради. Қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.

Бундан ташқари, олий суд инстанцияси тузилмасида 2 та бошқарма:

  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси, унга Судьялар олий мактабининг Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш марказини тугатиш ҳисобидан бўшаётган 9 та штат бирликлари берилади;
  • жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилади. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда матбуот хизматлари пайдо бўлади.

Яқин икки ойда Олий Мажлисга Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси келиб тушиши керак.