×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш муддатлари белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (12.07.2022 йилдаги ЎРҚ-783-сон) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш муддатлари белгиланди. Қонунга кўра, даромад солиғидан озод қилинганда, уларнинг имтиёзли муддати инвестиция ҳажмига боғлиқ:

– 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестициялар учун – 3 йил;

– 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестициялар учун – 5 йил;

– 15 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестициялар учун – 10 йил.

Белгиланган муддатлар ишлаб чиқариш объэкти фойдаланишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Манба: www.uzdaily.uz