×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ВА “ГАЗПРОМ” ОАЖ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2021 йилнинг 27 октябрь куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов ва “Газпром” ОАЖ Бошқарув кенгаши раиси Алексей Миллер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболдаги масалалари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси конларида газ қазиб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиб, энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланаётганидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Gazprom EP International” компанияси томонидан имзоланган “Жел кони бўйича маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим” доирасида изчил ривожланмоқда.

Музокаралар чоғида А.Султанов ва А.Миллер Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва “Газпром” ОАЖ ўртасида имзоланиши режалаштирилган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш керакки, 2017 йилда Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” ОАЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. 2018 йил май ойида “Ўзбекнефтгаз” ва “Газпром” ўртасида “Шахпахти” конини янада ривожлантириш бўйича Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимга 2-сонли қўшимча келишув имзоланган эди. Ҳужжатда 2024 йилга қадар газ қазиб чиқаришни давом эттириш назарда тутилган.

“Газпром”нинг Ўзбекистондаги манфаатларини “Gazprom EP International B.V.” – “Газпром” ОАЖ компаниясининг углеводород конларини излаш ва ривожлантириш соҳасидаги хорижий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ихтисослашган компанияси ҳисобланади.

 

https://minenergy.uz/