×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Сирдарёда буғ-газ электр стансияси қурилади

Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.  Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «The International Company for water and power projects» (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва «Acwa Power Sirdarya» МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди.Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Қарор билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Умумий қуввати 1500 МВт бўлган иккита H/J синфидаги буғ-газ ўрнатмаларига эга янги ИЭС йилига 10 миллиард кВт/с гача электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Иссиқлик электр станцияси Ширин шаҳридаги Сирдарё ИЭС ёнида жойлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, у ўзининг замонавий CCГТ қурилмалари туфайли ундан икки баравар самаралироқ бўлади. Хусусан, станцияларнинг самарадорлиги 60 фоиздан ошади ва бу минтақада фаолият юритаётган иссиқлик электр станциясида ишлатилаётган табиий газнинг деярли ярмини тежаш имконини беради.