×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Конструктив мулоқот янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлади

2022-йилнинг 4-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева АҚШ Давлат котибининг глобал жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдони қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни кенгайтиришда “Ўзбекистон бўйича комиссия” (дўстлик гуруҳи) фаолиятининг ўрни ва самарадорлиги қайд этилди.

Мулоқотда сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий-гуманитар ҳамкорликни, жумладан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, гендер тенглигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантириш, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги мунтазам сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш, давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари юзасидан фикр алмашилди. Бундай ёндашув икки томонлама муносабатларни барча соҳаларда сифат жиҳатидан кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Манба: uzdaily.uz