×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суратини 5,77% даражасида прогноз қилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари (шу жумладан олтин ва нефт нархларининг ўзгариши) ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик Ўзбекистон Республикаси ЯИМ прогнози тузилди.

Ўзбекистон иқтисодиётига салбий ташқи шоклар сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Таҳлилда мамлкат 2022 йилнинг 1-чорагида дуч келган (Қозоғистондаги сиёсий нотинчлик, электр таъминотидаги кенг кўламли узилиш ва Украинадаги можаро)салбий омиллар ҳисобга олинган.

Прогнозлар ялпи ички маҳсулотнинг чорак якунлари кўрсаткичларида аниқланмаган ўзига хос жиҳатларини очиб берди. Хусусан, сезиларли пасайиш жорий йилнинг февраль-март ойларида кузатилди. Аммо, Ўзбекистон иқтисодиёти 2-чорак давомида сезиларли даражада тикланиб юқори суръатларда ўсди.

Ўзбекистоннинг биринчи чоракдаги иқтисодий ўсиши одатда мавсумий омиллар ҳисобига паст бўлади. 2018-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши биринчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишидан ўртача 0,43 фоизга кам бўлди. Шу сабабли, салбий омилларнинг иқтисодиётга таъсири кучли бўлди ва 2022 йилнинг биринчи чорагида ЯИМ ўсишини секинлаштирди.

2022 йил учун ЯИМнинг ҳафталик ўсиш суръатлари прогнози

Юқорида айтиб ўтилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил 1-ярмида 2021 йил 1-ярмига нисбатан иқтисодий ўсишнинг тахминий кўрсаткичлари 4,99%ни ташкил қилди.

2022 йилнинг 3-чорагида ЯИМнинг тахминий ҳафталик динамикасида ўсиб бораётган тенденция кузатилмоқда, бу эса ЯИМ ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга оширади. Бунга кўра, 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш сурати 5,77% даражасида прогноз қилинмоқда.

Шундан келиб чиқиб, 2022 йил учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогноз қилинаётган диапазони 5,67%-5,87% даражасида белгиланди.

Маълумот учун: Ноукастинг усули – бир қатор ривожланган мамлакатлар – Англия банки, Европа Марказий банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан миллий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. Ушбу тоифадаги моделлар анъанавий моделларга ўхшаш хусусиятларга эга, аммо «инқироз» ҳолатларида (масалан, 2008-2009, 2020 йиллар ва ҳозирги ҳолат) улардан сезиларли даражада устундир. Жорий усул муҳим статистик маълумотлар, айниқса, ЯИМ кўрсаткичларининг сезиларли даражада кечикишлар билан чоп этилиши сабабли долзарб ҳисобланади. Ушбу прогноз иқтисодиётнинг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги каби ўзига ҳос жиҳатларини баҳолаш учун ҳам қўлланилади.

 

Манба: review.uz