×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “Банклар фаоллик индекси”ни ишлаб чиқди

Банк активларида хусусий банклар улушини, шунингдек банк секторида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан “Банклар фаоллик индекси”ни ишлаб чиқилди.

Мазкур индекс иккита субиндексдан иборат:   Марказ ўз тадқиқотида 27 та тижорат банки учун фаолиик индексини баҳолайди. Банклар уч гуруҳга бўлинди: давлат улуши мавжуд йирик банклар; рақобатчи банклар; марказлашган банклар.

Капитал банк умумий рейтингда (молиявий воситачилик ва даромад олиш салоҳияти кўрсаткичлари бўйича рейтингларда ҳам) 1-ўринни эгаллади. Хусусан, Капитал банкда жамғарма ва муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати 82 фоизгача ошган бўлса, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган депозитлар ва кредитларнинг жами мажбуриятларидаги улуши ҳамда мажбуриятлари таркибида давлат маблағлари улуши банк тизими ўртача кўрсаткичидан анча паст ҳисобланади (мос равишда 3,2 ва 0,14 фоиз). Хусусан 10 та энг йирик мижозларига берилган кредитлар улуши ҳамда хусусий секторга берилган кредитларнинг жами кредитлар ҳажмига нисбати мазкур банкниг рейтингда юқори поғонани эгаллашига сабаб бўлди.Ҳамкор банк умумий рейтингда 2-ўринни (молиявий оммабоплик бўйича 1-ўринни, даромадлилик бўйича 2-ўринни) эгаллади. Хусусан, мазкур банк жисмоний шахсларга берилган кредитлар ўртача сони (ҳар бир филиалга 4323 киши) бўйича рейтингда 3-ўринга жойлашди.

Ҳамкор банкнинг топ-10 мижозларига берилган кредитлар улуши паст даражада (14,3 фоиз) ҳисобланади.

Алоқа банк давлат улуши мавжуд йирик банклар орасида ҳукумат олдидаги мажбуриятларининг камлиги, жамғарма ва муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати юқорилиги сабабли умумий рейтингда 3-ўринни эгаллади.

Тенге банк, ЎзКДБ банк ва Пойтахт банк умумий рейтингнинг сўнгги учлигида жойлашди. ЎзКДБ банкнинг топ-10 йирик мижозларига берилган кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши жуда юқорилиги ҳамда кредитларни жамғарма ва муддатли депозитлар ҳисобидан молиялаштириш даражасининг пастлиги мазкур банк учун нисбатан паст индекс ҳисобланишига сабаб бўлди.

2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган Тенге банк ва Пойтахт банкда жамғарма ва муддатли депозитларнинг жами кредит қўйилмаларига нисбатининг пастлиги, Тенге банк мажбуриятларида бошқа банклар ва молия институтларидан олинган депозитлар ва кредитларнинг юқори улуши мазкур банкларнинг “Банклар фаоллик индекси” бўйича рейтингда мос равишда 25-ўрин ва 27-ўринларни эгаллашига сабаб бўлди. Шунга қарамасдан, ушбу банклар ликвидлилик даражаси бўйича топ-3 лидерлар ҳисобланади.