×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Марказий Осиё савдо ахборот портали ишга туширилди

БМТнинг Тараққиёт Дастури ва Халқаро савдо маркази Марказий Осиёда биринчи савдо ахборот порталини ишга туширди.

Central Asia Trade Intelligence (CATI) портали – бу фойдаланувчиларга муҳим савдо маълумотларини тақдим этиш орқали Марказий Осиё мамлакатларининг экспорт салоҳиятини ва минтақавий интеграциясини оширишга қаратилган онлайн восита ҳисобланади.

Ушбу ресурс Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларидаги савдо статистикаси, тарифлар, экспорт ва импорт талаблари ҳамда бизнес алоқаларининг ягона ахборот базасидир.

Фойдаланувчилар маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларга оид маълумотларни бу ердан топишлари мумкин. Портал экспортчилар, импортчилар, инвесторлар, шунингдек Марказий Осиё мамлакатларидан бизнес ва савдони қўллаб-қувватловчи ташкилотларга бизнесни ривожлантириш имкониятларини самарали излашга хизмат қилади.

https://dunyo.info/