×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити февраль ойида ўсиш суръатини кўрсатди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови

Февраль ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 60 пунктни ташкил этди ва шу йилнинг январь ойига нисбатан 1 пунктга ошди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди таҳлилчилар.

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити индекси Германия иқтисодий фаолигининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган ИФО институтининг («IFO Institut») “Ишбилармонлик муҳити индекси”ни аналоги методологиясига мувофиқ жорий қилинган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Танламада Жаҳон банкининг «Enterprise Survey» тармоқлароро стратифиқациялаш методологиясидан фойдаланилган.

Жорий йилнинг февраль ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 60 пунктни ташкил этди ва шу йилнинг январь ойига нисбатан 1 пунктга ошди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди (2021 йил февраль ойида – 60 пункт; шу йилнинг январь ойида – 59 пункт).

Тармоқлар контекстида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи қишлоқ хўжалигида – 67 пункт, хизмат кўрсатишда – 56 пункт, қурилишда – 56 пункт ва саноатда – 59 пунктни ташкил этди.

Ишбилармонлик муҳитининг умумий индикаторидаги ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларига тузатишлар билан боғлиқ:

Ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолат кўрсаткичи 43 пунктни ташкил этди, бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди (2021 йил февраль – 44 пункт).

Сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 43%и ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этди.

Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга тадбиркорларнинг 29% – яхшиланди, 53% – ўзгармади ва 18% – ёмонлашди деб жавоб берди.

39% корхоналарда товар/хизматларга бўлган талаб яхшиланди, ходимлар сони эса 22% корхоналарда ошди.

Тармоқлар кесимида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи:

  • қурилиш – 30 пункт;
  • саноат – 39 пункт;
  • қишлоқ хўжалиги – 48 пункт;
  • хизмат кўрсатиш -44 пункт.

Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 79 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги умидларини оптимистик деб акс эттиради.

Тадбиркорларнинг 80% ўзларининг бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонади. 73% корхоналарда товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши, ишчилар сони 68%га ошиши кутилмоқда.

Тадбиркорларнинг 22% келгуси 3 ой ичида товарлар/хизматлар нархларининг кўтарилишини кутишмоқда, 29% нархлар ўзгармайди ва 3% нархлар пасаяди деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 46%и яқин келажакда ўз товарлари/хизматлари нархи қандай ўзгаришини билишмайди.

Тармоқлар кесимида ишбилармонлик фаолиятининг истиқболларини кутиш кўрсаткичи:

  • қишлоқ хўжалигида – 88 пункт;
  • саноатда – 81 пункт;
  • қурилишда – 84 пункт;
  • хизмат кўрсатишда – 69 пункт.

Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболдаги кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги 3 ой ҳам давом этади.

 

Манба: review.uz