×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ошмоқда

Жорий йилнинг ноябрь ойида вилоят шароитида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилди, банклараро тўлов операциялари сони 11 та ҳудудда, товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 5,8 фоизга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил ноябрь ойида 1040 бирликни ташкил этиб, октябрь ойига нисбатан 4,0 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 9,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 4,0 фоизга ошиб, 1040 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 5,8 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 37,8фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил октябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (50,2%), Самарқанд (48,2%), Тошкент (40,4%), Сурхондарё (38,9%), Бухоро (37,8%) ва Фарғона (34,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 – расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 125,2 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг октябрь ойига нисбатан 411,4 минг транзакцияга (7,2%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 11 та ҳудудда ошган.

2022 йил ноябрда республиканинг 11 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (27,7%), Самарқанд (10,8%), Фарғона (6,7%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (8,0%) кузатилган. Шу билан бирга Жиззах (-5,7%), Сирдарё (-4,0%) ва Қашқадарё (-1,7%) вилоятларида камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0584 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 5,8 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 11,5 фоизга ва битимлар сонининг 0,1 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил ноябрь ойида 6 355,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил ноябрь ойида 1,0103 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 13,1 фоизга ошган.

2022 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг октябрь ойига (624 907 бирлик) нисбатан 8 144 тага кўпайиб, 633 051 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 16 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 512 637 тадан 520 199 тагача кўпайган (ўсиш 7 562 та). Фермер хўжаликлари сони 108 633 тадан 109 199 тагача (ўсиш 566 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 653 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16 тага кўпайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,6221 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг октябрь ойига нисбатан 37,8 фоизга камайган. Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 163 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1040

1,0720

1,0584

1,0103

0,6221

Жиззах вилояти

1502

0,9426

2,0000

1,0078

5,0000

Самарқанд вилояти

1482

1,1085

2,0000

1,0169

2,3333

Тошкент вилояти

1404

1,0485

2,0000

1,0125

0,4800

Сурхондарё вилояти

1389

1,0453

2,0000

1,0142

0,0000

Бухоро вилояти

1378

1,0139

2,0000

1,0158

0,0000

Фарғона вилояти

1343

1,0667

1,8590

1,0047

0,1765

Андижон вилояти

1149

1,2767

1,0756

1,0107

1,6667

Қорақалпоғистон Республикаси

1064

1,0468

1,1209

1,0251

0,8000

Қашқадарё вилояти

1055

0,9826

1,1728

1,0085

0,6667

Тошкент шаҳри

1047

1,0798

1,0595

1,0220

0,6962

Наманган вилояти

1044

1,0531

1,1132

0,9967

0,3750

Хоразм вилояти

1020

1,0250

1,0394

1,0151

0,7500

Навоий вилояти

974

1,0572

0,8808

1,0067

1,0000

Сирдарё вилояти

969

0,9602

0,9942

1,0239

0,3333

 

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

 

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1094

1,1846

1,0398

1,1312

0,4808

Хоразм вилояти

1457

0,8765

2,0000

1,1843

3,0000

Андижон вилояти

1456

1,2089

1,9283

1,1134

0,5556

Жиззах вилояти

1448

0,9383

2,0000

1,1109

2,5000

Қорақалпоғистон Республикаси

1422

0,8828

2,0000

1,1513

2,0000

Қашқадарё вилояти

1370

0,8756

2,0000

1,1522

0,3333

Сурхондарё вилояти

1325

0,8331

2,0000

1,0592

0,0000

Бухоро вилояти

1316

0,7949

2,0000

1,0825

0,0000

Сирдарё вилояти

1272

0,7576

1,7457

1,1288

2,0000

Тошкент шаҳри

1214

1,4595

1,0366

1,2482

0,4783

Фарғона вилояти

1212

0,8599

1,6282

1,1478

0,2308

Тошкент вилояти

1161

0,7866

1,5690

1,0838

0,6667

Наманган вилояти

1138

0,7844

1,5157

1,1117

0,4286

Самарқанд вилояти

1114

1,0272

1,2122

1,1500

0,5385

Навоий вилояти

1005

0,9646

1,0251

 

Манба: review.uz