×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Бухоро вилоятида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади

Ҳукумат томонидан Бухоро вилоятида қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Ҳукумат маҳаллий фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, кластер усулидан фойдаланган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга сармоя жалб этиш ниятида.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
цемент, доломит, гипс ва бошқа хомашё қазиб олиш, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий декоратив қоплама тошлари, жумладан, мозаикалар ишлаб чиқариш, мармар ва гранит плиталари ишлаб чиқариш;
графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноатда қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, графит электродлари, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёқчалар ва замонавий электротехника саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
минерал бўёқ охрасини олиш ва ундан тайёр маҳсулотлар – бўёқлар, минерал пломба моддалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
қум-шағал конларини ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш иншоотларини қуриш ва инерт материаллардан (қум, шағал) тайёр темир-бетон буюмлари, асфалт ва йўл қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ҳукумат қарори билан Бухоро вилоятидаги ер қаъри участкалари, шу жумладан фойдали қазилмалар кимошди савдосига қўйиладиган рўйхатлар ҳам тасдиқланди.
Шунингдек, ҳокимият томонидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари шакллантирилган.
2021-йил ноябр ойида “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерлари билан кенгайтирилди. Ушбу ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

 

Манба: uz.sputniknews.ru