×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Қўқон Механика Заводи” АЖнинг 64,08% акция пакетини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган таклифларни қабул қилиш тўғрисида ЭъЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “УзАссетс инвестисия компанияси” АЖ (кейинги ўринларда – УзАссетс ёки Сотувчи) “Қўқон Механика Заводи” АЖ (кейинги ўринларда – Завод ёки ҚМЗ) устав капиталидаги 64,08 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув). Делоитте халқаро компанияси ушбу битим бўйича УзАссетс маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

ҚМЗ ўз фаолиятини 1933 йилда бошлаган. Завод Марказий Осиёда нефт маҳсулотларини юқори босим остида сақлаш учун йирик резервуарлар ва сиғимлар, шунингдек нефт ва газ компаниялари эҳтиёжлари учун бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган биринчи корхоналардан бири ҳисобланади.

Асосий ва ёрдамчи устахоналари, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнини энергия билан таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мавжудлиги, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини таъминлашга имкон беради.

Завод янги маҳсулот ва ускуналар ассортиментини кенгайтириш имконини берувчи малакали муҳандислар ва мутахассисларга эга. ҚМЗ мижозлари ва шериклари орасида «УзТрансГаз» АЖ, «Худудгазтаминот» АЖ, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ ва бошқа компаниялар мавжуд. Ишлаб чиқариш майдони Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида, 12,15 гектар ер-майдонида жойлашган.

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён манфаатдор харидорлардан таклифларни қабул қилиш ва бир ёки бир нечта манфаатдор иштирокчилар билан кейинги музокаралардан иборат бўлади.

Иштирокчиларга инглиз, рус ёки ўзбек тилларидаги хат шаклида ўз қизиқишини билдириши ва қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда юбориш сўралади:

битимни, шунингдек операцион фаолиятни ўз ва / ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятга эгалиги тўғрисида;
таклиф қилинаётган битимнинг асосий шартлари (мажбурий бўлмаган таклиф);
муассислар ва бенефициарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ва терговларнинг мавжуд эмаслиги, Харидорнинг мансабдор шахсларининг исмлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларига киритилмаганлиги тўғрисида;
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши тўғрисида.
Аризалар ва санаб ўтилган ҳужжатларнинг тақдим этилиши Иштирокчига Ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни имзолаганидан сўнг, виртуал маълумотлар хонасига кириш ҳамда Делоитте томонидан тайёрланган маълумотларни батафсил ўрганиш имкониятини беради. Ушбу босқичда иштирокчиларга Мажбурий таклифга қўйиладиган асосий талабларни ўз ичига олган жараён хати ва акцияларни сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси лойиҳаси («Шартнома») тақдим этилади. Мажбурий бўлмаган таклифлар кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати 2021-йил 22-ноябр Тошкент вақти билан соат 18:00гача.

Аризалар ва мажбурий таклифлар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: рмукҳаметшин@делоитте.уз, йвазҳов@делоитте.ру ва ш.саидниёзов@уз-ассетс.уз. Аризалар бериш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

Мажбурий таклифларни қабул қилиш муддати кейинг босқичга ўтказилган иштирокчиларга Консултант томонидан хабар қилинади. Қабул қилинган Мажбурий таклифлар асосида УзАссетс икки ҳафта ичида музокараларга қабул қилинган инвесторлар рўйхатини аниқлайди, улар танлов натижалари тўғрисида шахсан хабардор қилинади. Иштирокчилар мажбурий нарх таклифлари билан бирга Шартнома лойиҳасига ўз таклиф ва изоҳларини ҳам тақдим этиши зарур, ушбу таклифлар музокара босқичида муҳокама қилиниши мумкин.

Музокаралар давомида нарх таклифи ва Шартнома бандлари бўйича келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Сотувчи ғолибни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан Битим тузишга таклиф қилади.

Қўшимча шартлар

УзАссетс сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потентсиал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган УзАссетс, ҚМЗ ва Делиоттенинг Заводни сотиш билан бўғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. УзАссетс ва Делиотте ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(и) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;
(ии) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки УзАссетс, ҚМЗ ва Делиотте томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;
(иии) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки
(ив) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

 

https://uz-assets.uz/