×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон интерактив онлайн – бизнес учрашуви бўлиб ўтди

22 – 26 март кунлари Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги кўмагида Фармацевтика маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш кенгаши томонидан Ҳиндистон – МДҲ давлатлари фармацевтика саноатида харидор ва сотувчи виртуал йиғилиши ташкил этилди.

Кеча ушбу тадбир доирасида онлайн тарзда Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раиси, Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш кенгаши бош директори, икки мамлакат элчихоналари вакиллари, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган » Shayana Fаrm » фармацевтика компанияси директори иштирокида ўзбек-Ҳинд интерактив бизнес учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистондаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини, шу жумладан фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни, шунингдек республикамизнинг махсус фармацевтика саноат зоналарида хорижий инвесторлар учун яратилган қулайлик ва имкониятларни юқори баҳолади.

Ўзбекистонда замонавий рақобатбардош дори-дармон ишлаб чиқариш учун Ҳиндистон сармоялари ва илғор технологияларни жалб этиш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган замонавий лаборатория ва илмий-тадқиқот марказларини яратиш борасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар бошқа соҳалар билан бирга Ўзбекистон ва Хиндистонда фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини эътироф этиб, , Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, вазирлик ва идоралар,фирма ва компаниялар вакиллари ўртасида бу борадаги тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

https://dunyo.info/