×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ОТБ вице-президенти — инвестицияларнинг тўртта йўналиши ҳақида

Осиё Тараққиёт Банки вице-президенти Шисинь Чен пандемия даврида Осиёда кўрилаётган чораларни таҳлил қилди ва инқирознинг оғир оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам берадиган инвестицияларни ривожлантиришнинг тўртта йўналишини таклиф қилди.

Бугунги кунга қадар дунё бўйлаб 700 мингдан ортиқ одам коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу эса вирус тарқалиши юқори даражага чиққан жойларда яна такрорий чекловлар қўйилиши талаб қилиниши кераклигини англатади. бу ҳолатни бир неча мамлакатларда, жумладан Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Хитой ва яқинда Вьетнамда кузатдик.Тўртта асосий йўналишни йўлга қўйиш Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларга ушбу вазиятни енгишда ва иқтисодий тикланиш йўлини топишда ёрдам бериши мумкин.

Биринчидан, соғлиқни сақлаш соҳасини кучайтириш керак. Узоқ муддатли сармоялар мавжуд бўлмаганлиги сабаб, нафақат касалхона инфратузилмасида, балки соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ҳам. Пандемияга қарши Осиёнинг ривожланаётган мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга рекорд даражадаги сармояларни киритишди.Ҳиндистон ҳукумати апрелда COVID-19 га қарши курашиш учун тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги бўшлиқларни тўлдириш учун 1,9 млрд доллар ажратди. Сўнгра яқинда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли дастур эълон қилинди. Бангладеш, Непал, Покистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон пандемияга қарши кураш режаларида шунга ўхшаш ёндашувларни қўллашди.Соғлиқни сақлаш соҳасида, масалан, фармацевтика ва тиббий суғурта каби соҳаларда ҳам сезиларли тафовут мавжуд. Сармоянинг ҳозирги даражаси соғликни сақлаш тизимининг кенг қамровига (UHC) эришиш учун етарли бўлмасада, мамлакатлар 2030 йилга қадар UHC (United HeathCare) га эришиш маъсулиятини ўз зиммаларига олишди.

Маълумот учун: 2019 йил 23 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси сессияси доирасидаги юқори даражадаги учрашувда сиёсий декларация қабул қилинди (А / РЕС / 74/2), унда аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш зарурий шарт эканлигини ва шу билан бирга якуний натижа эканлигини таъкидладилар ҳамда барқарор ривожланишнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатлари ва  2030 йилгача бўлган ривожланиш дастурини амалга ошириш кўрсаткичларини келишиб олдилар. Шунингдек, улар 2030 йилга қадар бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш қамровига (ССҚ) эришиш учун  ўзларининг янада соғломроқ дунёни барпо этиш борасидаги глобал саъй-ҳаракатларини кенгайтиришга тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Иккинчидан, ривожланаётган Осиё давлатларида заиф бўлиб қолаётган ва етарлича молиялаштирилмаган ижтимоий ҳимоя соҳасини жонлантириш зарур. COVID-19 га қарши курашиш мақсадида зарар кўрган аҳолини ижтимоий хавфсизлик тармоқлари орқали қамраб олиш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун кўплаб чоралар кўрилди.Масалан Покистон ҳукумати 16,9 млн кам таъминланган оилаларга 1,2 млрд долларлик тезкор пул ўтказмалари тарқатиш учун маблағ ажратди.Непалда миллиондан ортиқ кам таъминланган оилалар шунга ўхшаш дастурлардан фойдаланишди.Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя тизимлари ривожланишнинг узоқ муддатли ҳаракат режаларини, жумладан, алоҳида маълумотлар базасини яратишни, рўйхатга олиш ва мониторинг тизимини ва кучли бюджет ёрдамларини талаб қилади. Ижтимоий ҳимоя секторининг ривожланиши иқтисодий интеграция ва барқарор ўсиш учун ёрдам беради.

Учинчидан, рақамли технологияларни кучайтириш керак. Пандемия одамнинг хулқ-атвори ва ижтимоий нормаларни ўзгартирмоқда. Веб-семинарлар жисмоний семинарларни ўрнини босаётган бир даврда, веб-платформалар ҳам масофавий ишлаш ва ҳамкорликни енгиллаштиришда ўз самарадорлигини кўрсатмоқда. Рақамли технологиялар тобора кўпроқ ҳукумат, таъминот ва таълим соҳасида қўлланилади. Рақамли технологияларнинг стратегик ривожланиши хизматларнинг ўсиши ва ИТ архитектурасининг ривожланишига катта таъсир кўрсатади.глобал таъминот занжирини кучайтириш керак.

Тўртинчидан Изоляция режими даврида глобал таъминот занжири деярли тўхтаб қолди ва натижада бутун дунё бўйлаб иқтисодий зарар кўрилди.

Масалан, Бангладешнинг тўқимачилик экспорти бекор қилинди ёки тўхтатилди, Покистон, Непал, Ўзбекистон ва Грузиядаги халқаро шартномалар асосан хом ашё етказиб беришда узилишлар сабабли тўхтатилди. Пандемия глобал таъминот занжирини ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди.Юқори даражадаги интермодал транспорт тизимини ривожлантириш, савдо самарадорлигини ошириш ва савдо ва таъминот занжирини янада самарали механизмларини ривожлантиришга ҳаракат қилишимиз керак. Сўнгги ўн йилликларда Осиё мамлакатлари кўпинча инқирозлар ва беқарор иқтисодий вазиятларга дуч келишди. Масалан, 1997-1998 йилларда Осиё молиявий инқирозидан сўнг ,Вилоят ўзининг муҳим молиявий институтларида оғриқли, аммо зарур бўлган ислоҳотларни бошдан кечирди. CОВИД-19 пандемияси ҳам бир қатор ўз вақтида ва зарур ўзгаришларни талаб қилиши керак бўлган вазифадир.

Пандемиянинг ҳозирги шароитида нормал ҳолатга қайтиш жуда қийин кўринади ва иқтисодиётнинг тикланиши учун вақт керак бўлади. Шу билан бирга, тўртта асосий йўналишдаги ўзига хос тикланиш йўллари йўқотишларни қоплаш, ривожланаётган Осиё давлатларининг потенциалини амалга ошириш имконини бериши мумкин.