×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси У.Кармишаковни қабул қилди.

Учрашув давомида, биринчи навбатда, келгусида Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш учун истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлашни назарда тутиб, Жамғарманинг амалий фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Жамғарма раҳбарияти томонидан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик, пиллачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика соҳаларидаги инвестициявий лойиҳалар рўйхати тузилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегара ҳудудларида қўшма савдо-логистика мажмуаларини яратиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Мулоқот чоғида томонлар алоҳида лойиҳаларнинг афзалликларини батафсил муҳокама қилиб, уларнинг фойдалилиги ва иқтисодий самарасини ҳисобга олган ҳолда, уларни тезроқ амалга оширишни бошлаш мақсадида лойиҳаларнинг якуний рўйхатини шакллантириш борасида биргаликда амалга ошириладиган навбатдаги тадбирларни белгилаб олишди.

Шунингдек, учрашув якунида Жамғарманинг тузилмасининг ташкил этилиши ҳамда амалий фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар келишиб олинди. Бу маъқулланган лойиҳаларни молиялаштиришни тезлаштириш имконини беради.