×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Бўстонлиқ туманида янги барча мавсумда дам олиш курорти қурилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш чоғида “Белдерсой-Чимён-Нанай” халқаро курортини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Унинг концепцияси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан FASEP фондининг 750 минг евро миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 480 миллион доллар. Шундан 280 миллион долларини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил этади. Ундан кўзланган асосий мақсад ҳудуддаги ер майдонларининг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириши белгиланган. Лойиҳа 3 босқичдан иборат.

Чимган вилоятида бутун мавсум давомида дам олиш маскани қуриш режалаштирилган,шу жумладан Франциянинг 48 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредити эвазига туристик инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, осма йўлаклар, чанғи учиш ускуналари ва аттракционлар келтириб ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг натижасида тоғ-чанғи туризми оммалашади, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий шароитлар яратилади, табдиркорлик ривожланади. Лойиҳанинг биринчи босқичини 2021 йил декабрда ишга тушириш режалаштирилган.

Давлат-хусусий шериклик асосида уддабурон тадбиркорларга кенг йўл беришдир. Шунингдек, сайёҳлик ҳудудида эчкичилик, туячилик, асаларичилик кенгайтирилиб, сайёҳларга қўшимча хизматлар таклиф этилади.

Чорвоқ сув омбори атрофидаги қишлоқларда янги дам олиш масканлари қурилади. Бу билан шу ерда яшаётган аҳолини иш билан таъминлаш мақсади ҳам кўзланган.

Тақдимот чоғида таъкидландики,Бўстонлиқ туманида бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни сотиш орқали улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 80 га яқин давлат объектларини хусусийлаштириш режалаштирилган. Бу орқали туризм соҳасида давлат иштироки қисқартирилади ва хусусий тадбиркорлик ривожланади. 15 мингтагача янги иш ўрни яратилади. Рақобат кучайиши ҳисобига мақбул нарх-наво шаклланади.

Президентимиз йўлларни пухта ўйланган, тежамкор лойиҳалар асосида қуриш ва таъмирлаш зарурлигини ҳамда минтақада электр таъминотини яхшилаш ва чиқиндиларни оқилона ва экологик тоза бошқаришни таъминлаш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Минтақадаги мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва янгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

.https://president.uz/ru/lists/view/3774