×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Сенатда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира фахмини қабул қилди.
Парламентнинг юқори палатаси маълумотларига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан, туризм, фан, таълим, маданият, ёш дипломатлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

Манба: dunyo.info