×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИФC компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида халқаро Молия корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикасида хусусий секторни ривожлантиришни кучайтириш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикасида инвесторларга хизмат кўрсатиш дастурини амалга ошириш бўлган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлди.

Тадбирда агентлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори Улуғбек Касимходжаев, Халқаро молия корпорацияси – тезкор мутахассис, Ўзбекистонда ўғитлар секторини ўзгартириш бўйича лойиҳаси раҳбари Емил Абдықалыков иштирок етди.

Мулоқот чоғида томонлар такомиллаштиришга муҳтож устувор йўналишларни белгилаб олдилар. Ушбу ҳамкорлик инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий инвесторлар агентлигининг ўз вақтида қўллаб-қувватлашини самарали таъминлаш имконини беради.

Маълумот учун: халқаро Молия корпорацияси ривожланаётган мамлакатларда хусусий инвестицияларнинг барқарор оқимини таъминлаш мақсадида 1956 йилда ташкил етилган. Корпорация халқаро молия институти бўлиб, жаҳон банки таркибига киради. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.