×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Mangold Consulting” компанияси раиси Клаус Мангольд билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов ва “Mangold Consulting” консалтинг компанияси раиси Клаус Манголд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Самарали мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли долзарб масалалари, жумладан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ва қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, транспорт ва туризм каби соҳаларда инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ўзбек ва немис тадбиркорлари орасидан бўлажак ҳамкорларни жалб этиш бўйича ишларни давом эттирадилар.

Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.