×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкентда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 22-ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тим Торлот билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, Энчанcед ГСП+ преференцияларининг кенгайтирилган тизими доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг 30-ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги 26-йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг турли соҳаларда фаолият юритаётган етакчи компанияларнинг 200 га яқин вакилларини рўйхатга олган Кенгашда иштирок этишга қизиқиши ортганини қайд этдилар.

Шунингдек, хорижий томон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида мамлакатимизга консалтинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган барча лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

 

Манба: mift.uz