×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Навоий вилоятида қиймати 3,4 миллиард долларлик газ -кимё кластери ташкил этилади

Навоий вилоятида келгуси беш йилда 9 миллиард долларлик 2 минг 200 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириб, 75 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Умумий қиймати 3 миллиард 400 миллион доллар бўлган газ-кимё технологик кластери ташкил этиш, қарийб 3 миллиард долларлик 7 та электр станциясини ишга тушириш шулар жумласидандир.

Тўқимачилик саноатида 120 та йирик лойиҳа доирасида 27 мингта, чарм-пойабзал тармоғида 68 та лойиҳа натижасида 13 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Тоғ-кон саноатида 52 та лойиҳа бажарилиб, 7 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади.

Умуман, келгуси беш йилда ишга тушириладиган қувватлар ҳисобига, ҳудудий экспорт ҳажми 6 баробарга кўпайиб, 900 миллион долларга етказилади.

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 70 мингта янги иш жойлари яратиш мўлжалланган. Бунинг учун ҳар бир маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бириктирилиб, аҳолига ташкилий-молиявий кўмак кўрсатилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили 500 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади.

Қишлоқ хўжалигидаги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, экин ерларини лазерли текислаш, сув таъминотини яхшилаш, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни кенгайтириш борасидаги режалар маълум қилинди.

Тиббиёт ва таълим масканлари қуриш, хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари ҳам қайд этилди.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Навоий вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилиши, жами 180 мингта янги иш ўрни ташкил этилиши мақсад қилинган.

https://president.uz/