×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хоразм вилоятининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида қарор имзоланди

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Янги ҳужжатга кўра, бошланғич устав фонди 30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Khorezm Invest Project” МЧЖ янги инвестиция компанияси ташкил этилиши режалаштирилган. Компания инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш билан шуғулланади.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция фаолиятини ошириш бўйича манзилли дастур 2020-2022 йилларда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган 2,2 трлн сўмлик 84 та инвестиция лойиҳаси ва умумий қиймати 516,8 млн АҚШ доллари бўлган 26 та истиқболли инвестиция лойиҳасидан иборат.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига уч ой давомида халқаро стандартларга мувофиқ рўйхатда кўрсатилган 26 та истиқболли йирик инвестиция лойиҳалари бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш топшириғи юклатилди.

Фармонда, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш ва у ерларда зарур инфратузилмани қуриш кўзда тутилган.

Хорижий инвесторларни инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги тегишли дипломатик ваколатхоналари “Хазорасп” ЭИЗ га бириктирилади.

Хужжат ҳақидаги батафсил малумотни Ўзбекистон инвестиция порталида олишингиз мумкин.