×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

1 мартдан бошлаб 5 та давлат билан 10 кунлик визасиз режими ўрнатилди

9 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонни имзолади.

Ҳужжат ички ва халқаро қулай зиёрат сайёҳлик муҳитини яратиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туристик маҳсулотларни олға суриш, шунингдек, Ўзбекистоннинг хавфсиз ва қулай сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида имижини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу муносабат билан, 2021 йил 31-декабргача фойдаланиш имтиёз ва преференцияларнинг амал қилиш муддати узайтирилди:

  • туроператорлар, турагентлар, шунингдек, турар жой бинолари учун даромад солиғи ставкасини белгиланган ставкалардан 50 фоизга камайтириш;
  • 10 кишидан кам бўлмаган хорижий сайёҳлик гуруҳлари учун Ўзбекистонга саёҳатни ташкил қилишда туроператорларнинг авиа ва поезд чипталари нархларидан 30 фоизига қисман субсидия бериш
  • турар жой биноларида камида беш кеча қолиш;
  • туроператорлар, турагентлар ва меҳмонхона хизматларини (турар жой хизматлари) кўрсатадиган туризм соҳасидаги субъектлар учун:
  • а) юридик шахсларни ер солиғи ва мулк солиғини тўлашдан озод қилиш;
  • б) юридик шахслар томонидан 1 фоизга камайтирилган ставка бўйича ижтимоий солиқ тўлашни белгилаш.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Баҳрайн қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Гонгконг ва Хитой Халқ Республикасининг Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 10 кунлик муддатга визасиз режим ўрнатилди. Бунинг учун улар ўз мамлакати ёки учинчи давлатга жўнаб кетиш учун авиачипталарни тақдим этишлари лозим.

https://www.norma.uz/