×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10
+998 (71) 238-50-69

Шамол элeктр станциясини қуриш бўйича биринчи тендерда иштирок этиш учун 70 та инвестор ариза берди

30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар Ўзбекистонда  қуввати 100 МВт  га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун ариза берди. Аризалар шу йилнинг 13 майигача қабул қилинди.

 Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинди.

 Тендер ғолиблари ушбу лойиҳа доирасида объектларни ишлаб чиқиш, молиялаш, қуриш, уларга эгалик қилиш ва фойдаланишга иштирок этади.

 Шамол энергетика лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад умумий қуввати 1 ГВт. га тенг шамол электр станцияларини қуришдир.

 Ушбу шамол электр станцияларини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун майдонча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидан танланган.

Айтиш керакки, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган қайта тикланувчи электр манбаларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли стратегиянинг бир қисмидир.  Умуман олганда, яқин 10 йилда мамлакатда электр энергияга ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида иқтисодий самарали ва экологик соф шамол электрстанциялари қаторини кенгайтириш кўзда тутилган.

 https://minenergy.uz/uz/news/view/583