×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

1115 та корхона тўлиқ хусусийлаштириш режалаштирилган

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, бош вазир, унинг ўринбосарлари ва Президент маслаҳатчилари бошчилигида тузилган давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар танқидий таҳлил этилган ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

1 фоиздан 100 фоизгача давлат улуши бўлган 1115 та компанияни тўлиқ хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда,  хусусан,  ёғ-мой ва виночилик корхоналари,  лойиҳа институтлари,  қарийб барча савдо,  деҳқон ва автомобил бозорлари (Марказий отчопар,  “Сергели” машина бозори,  “Қўйлиқ”,  “Фарҳод”,  “Ўрикзор”,  “Авиасозлар” ва бошқалар),  банклар,  лизинг компаниялари,  футбол клублари (“Пахтакор”,  “Нефтчи”,  “Бухоро”,  “Динамо”,  “Сурхон”,  “Гулистон”),  газета таҳририятлари,  Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-маркази,  “Трест-12”,  “Ўзбекистон” меҳмонхонаси,  “Тошшаҳарнур”,  УзДигитал ва бошқалардаги давлат улушлари хусусийлаштирилади

Рўйхатдаги компаниялар кўплари давлат унитар корхоналари (ДУК),  шунинг учун уларни  ҳам акциядорлик жамиятларига (АЖ) ўгириш керак. 2025 йилгача 1115 та компаниянинг барчасини  хусусийлаштирилиши кутилмоқда. Аукционлар, тендарлар, IPO, SPO ва бошқа воситалар сифатида таклиф этилади

Бир нечта йирик компаниялар давлат улушини камайтиришни режалаштирмоқдалар.  Улар орасида » Uzbekistan Airways ва  Ucell.