×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон вилоятларидан 101 та фойдали инвестиция таклифи

Жорий йилнинг ноябр ойида Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳамда Инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш маркази ва вилоят ҳокимиятлари билан биргаликда Ўзбекистоннинг 7 вилоятида (Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари.ва бошқалар) амалга ошириш учун мўлжалланган 892 миллион долларлик 101 та инвестиция таклифини ишлаб чиқди.

Ушбу лойиҳалар наъмунавий бўлиб ҳудуднинг махсус инвестицион салоҳиятини кўрсатиб беради ҳамда тоғ-кон, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳаларда қўлланилади. Батафсил http://invest.gov.uz/ru/investor/projects-by-region/ ҳаволасида кўриш мумкин.

Агар сиз лойиҳаларни амалга ошириш, инвестиция қилишни хоҳласангиз, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги шерикларни топишда ва зарур ҳужжатларни ишлаб чиқишда, ерларни ажратишда ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун рухсатномаларни олишга кўмаклашишга тайёр.

Маълумот учун: бугунги кунда invest.gov.uz инвестиция портали веб-сайтида 173 та инвестиция лойиҳалари ва таклифлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бошқа вилоятлар бўйича инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш давом этмоқда.