×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

The Economist нашри Ўзбекистонни йил мамлакати деб эътироф этди

Буюк Британиянинг The Economist ҳафталик журнали Ўзбекистонни «Йил давлати» сифатида эътироф этди.

Бу йил танловни амалга ошириш жуда қийин кечди, мамлакатда йил давомида эришилган демократик ютуқлар унинг келажакда тараққиёт йўлидан қайтмаслигини кафолатламайди, дейилади мақолада.

Мақолада айтилишича, бундан уч йил олдин эркаклар, аёллар ва болалардан иборат «қўшинлар» пахта далаларига мажбурий меҳнатга жалб этилган, мамлакатнинг ўзи эса «қаттиққўл ва компетенцияга эга бўлмаган ёпиқ жамият» бўлган.

2018 йили Давлат хавфсизлиги хизматининг раҳбари истеъфога чиқарилиши билан мамлакатда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани ҳам қайд этилган.

«Ҳукумат сезиларли даражада мажбурий меҳнатни бас қилди. Мудҳиш номи билан танилган қамоқхона ёпилди. Хорижлик журналистлар мамлакатга киритилмоқда. Амалдорларга ўз бизнесини ривожлантириш тақиқланди. Давлат иқтисодиётини қуриш учун хорижлик технократлар таклиф этилмоқда», дейилади The Economist мақоласида.