×

“Савдони осонлаштириш жараёни юзасидан жаҳон савдо ташкилоти битимини амалга ошириш бўйича ишлар” мавзусида семинар

Тошкентда “Савдони осонлаштириш жараёни юзасидан Жаҳон Савдо Ташкилоти Битимини амалга ошириш бўйича ишлар” мазусида семинар бўлиб ўтди. Мақсад – Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида назорат тизимининг амалга оширилишини муҳокама қилиш.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) нинг “Марказий Осиёда савдо-сотиқни ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури ёрдамида ташкил этилди. Тадбирда вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни Битим шартларига мувофиқлигини муҳокама қилишди; назорат қилиш тизимини амалга оширишда бошқа мамлакатларнинг тажрибалари билан танишишди. Ҳозирда савдони осонлаштириш билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш учун стратегия ва иш режасини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундан ташқари, семинар давомида Савдони осонлаштириш бўйича ишчи гуруҳи ва Қўмитанинг ташкил этилиши ва унинг роли, шунингдек, шартнома талабларини самарали амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.