×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Mалайзия-Ўзбекистон Cавдо Палатаси вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Президент Чандран бошчилигидаги Малайзия-Ўзбекистон савдо палатаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг экспертлари иштирок этди.  Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, шунингдек “Uztrade” ОАЖ вакиллари учрашув давомида Ўзбекистондан Малайзияга сарҳил ва қуритилган мева-сабзавот экспорти ҳажмини ошириш имкониятлари тўғрисида муҳокама олиб бордилар.

Шу билан бирга, туризм соҳасида инвестицион шериклик жуда истиқболли йўналиш ҳисобланади: бир қатор малайзиялик сармоядорлар Тошкентда меҳмонхоналар қуриш лойиҳаларини кўриб чиқмоқдалар. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги туризм соҳасининг инвестицион салоҳияти, ушбу соҳада мавжуд имтиёз ва афзалликлар ҳақида батафсил тақдимот кўсатиб ўтилди.

 Учрашув якунида томонлар аниқ келишувларга эришиш учун ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар, шу муносабат билан хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида яна бир қатор қўшимча музокаралар ўтказилади.

Малайзия-Ўзбекистон савдо палатаси жорий йилнинг 1 сентябрида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Маркетинг, ахборот компанияларни ўтказиш, ПР ва нашрлар бўлими,
хорижий инвеститсияларни жалб қилиш агентлиги