×

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида ЕТТБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

5 ноябр куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва банкнинг маслаҳат гуруҳлари – Nestor Advisors» ва «KMPG вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорининг ўринбосари Ойбек Элмуратов иштирок этди. Мехмонларни кутлагандан кейин хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлик тўғрисида қискача маълумот бериб, агентликнинг мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Музокаралар давомида ЕТТБ вакиллари Халқаро молия институти узоқ мудатли ҳамда самарали ҳамкорлик ривожланиш потенциалини баҳолаб боришини маълум қилишди.

Хусусан, ЕТТБнинг Ўзбекистон учун тасдиқланган янги стратегияси доирасида “Хусусий секторнинг ролини кучайтириш орқали рақобатбардошликни ошириш” йўналиши белгилаб олинди, бу ерда ЕТТБ кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун молиявий ва маслаҳат ресурсларини жалб қилади, маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш ва миллий молиявий институтларни мустаҳкамлаш учун ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу мақсадда учрашувга ЕТТБнинг маслаҳат гуруҳлари, «Nestor Advisors» ва «KMPG» уларнинг ўз амалий тажрибалари ҳақида гаплашдилар. Таъкидланишича, компанияларнинг консалтинг тармоғи дунё бўйлаб тарқалган: Европа, Африка, Осиё, Жанубий Америка ва Яқин Шарқ. Банклар назорати бўйича Базел қўмитаси, Халқаро молия институти (ИИФ), Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси каби ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилинади.

Учрашув кун тартибида сармоядорларни рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш, Ўзбекистонда хусусий бизнесни ривожлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг давлат активларини хусусийлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Агентлик томонидан ваколатли агентлик, активларни бошқариш бўйича давлат агентлиги каби, йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирадиган соҳада иш олиб бориши ҳақида хабар берилди. «Nestor Advisors» ва «KMPG», шунингдек, давлат-хусусий шериклик агентлиги ва капитал бозорини ривожлантириш агентлиги каби ташкилотларнинг фаолият соҳасидаги бир қатор муҳим масалалар тўғрисида хабардор қилиши мумкин.

Шунингдек, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан давлат электрон аукциони – «e-auksion» ташкил этилганлигини, унда мулкни сотиб олиш учун очиқ электрон савдоларда исталган киши қатнашиши мумкин ва Invest.gov.uz информацион порталини, қиймати 1 миллиард доллардан ошадиган потенциал инвестиция лойиҳалари ва таклифлари жойлаштирилган.

Учрашув якунида томонлар учрашувнинг самарадорлигини ва келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканликларини қайд этдилар.