×

Ўзбекистонда ЕТТБ иккинчи ваколатхонаси очилмоқда

Андижон шаҳридаги офис, маҳаллий кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.

ЕТТБ Андижонда ўз ваколатхонасини очиш орқали Ўрта Осиёнинг энг зич жойлашган минтақасида ўзининг минтақавий иштирокини кенгайтирмоқда. Фарғона водийси Марказий Осиёнинг энг зич жойлашган қисми бўлиб, деярли 14 миллион аҳолига эга деб, ЕТТБ ўз танловини тушунтиради.

 Мутаҳасислар маслаҳати орқали, офис асосан ўқитиш ва турли хил молиявий воситалари орқали маҳаллий кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди

2018 йилда Ўзбекистон учун янги мамлакат стратегияси қабул қилингандан сўнг, ЕТТБ қарийб 400 миллион еврога тенг 12 та лойиҳани имзолади, бу эса бир йил ичида мамлакатда банкнинг ишбилармонлик фаоллиги рекорд даражасига кўтарди. Шаҳар ва энергетика инфратузилмасига, шу жумладан Фарғона водийсида сув ва санитария инфратузилмасини тиклаш учун, шунингдек ва саноат фаолиятида катта сармоялар киритилди. Бу йил ЕТТБ мамлакат иқтисодиётига қарийб 250 миллион евро сармоя киритди.

Биринчи офис 2017 йилда Тошкентда қайта очилган. Ташкилот Ўзбекистонда 1993 йилдан бери ишлайди, аммо 2010 йилдан бери мамлакатда банк операциялари тўхтатилган эди.