×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Баанинг “Mubadala” ва “Masdar” компаниялари иштирокида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама этилди

Жорий йилнинг 2 майида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда етакчи нефт-газ корпорациялари раҳбарлари ўртасида ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада Бирлашган Араб Амирликлари “Mubadala” ва “Masdar” компаниялари иштирокида геологик тадқиқот ишларини олиб бориш, янги углеводород конларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва муқобил энергетика соҳалари бўйича қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун биргаликдаги ҳаракатларнинг тартиби ва муддатлари ҳақида умумий тўхтамга келишди. Шундай қилиб, май ойида Ўзбекистон делегацияси БААга муайян лойиҳалар устида ишлаш ташриф буюради, жорий йилнинг охирига қадар эса лойиҳаларни амалга оширилишининг бошланиши учун барча тайёргарлик ва қонуний жараёнларни якунлаш режалаштирилмоқда.