×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИННОПРОМ доирасида хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Нижний Новогород вилоятини ривожлантириш корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 6 апрел куни «ИННОПРОМ Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги » халқаро саноат кўргазмаси доирасида Нижний Новогород вилоятини ривожлантириш корпорацияси ва инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Нижний Новгород вилояти губернаторининг ўринбосари A. Саносян хорижий инвестицияларини жалб этиш агентлигида ташкил этилган учрашувда бир кун олдин халқаро ИННОПРОМ кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари билан учрашувлар бўлиб ўтганлигини ҳамда Нижний Новгород компаниялари билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинганлигини таъкидлади.

Таъкидланишича, Нижний Новгород вилояти делегацияси Ўзбекистонга лойиҳалар портфели ва биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар билан келган. Масалан, Россия Федерациясидаги энг йирик сабзавот ва мева етказиб берувчи» Union Trade Invest » МЧЖ компанияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида мева – сабзавот маҳсулотлари учун тарқатувчи марказ тузиш тўғрисида битим имзоланиши режалаштирилган. «Яшил кимё» маҳсулотларининг инновацион ишлаб чиқарувчиси бўлган ОРГКҲИМ Биокимёвий холдинги автомобил шиналари ва каучуклари учун хавфсиз нефт-кимё мойлари бўйича ишланмаларини Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига тақдим этмоқчи ва кўз ичи линзаларини ишлаб чиқарувчи «Репер-НН» компанияси «ИННОПРОМ» доирасида Ўзбекистоннинг офталмологик маркази билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилган ва бошқа режалаштирилган қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича кейинги қадамларни амалга ошириш учун Россия томони хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги раҳбариятидан инвесторларнинг саволлари ва лойиҳаларни илгари суриш учун зарур маслаҳатлашувларда ёрдам кўрсатиш ва «ягона ойна» сифатида ҳаракат қилишни сўради.

«Компаниялар Ўзбекистонда, айниқса, еркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш объектларини маҳаллийлаштириш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда», – дейди Саносян. Нижний Novgorod тадбиркорлари мамлакатингиз билан савдо алоқаларини ривожлантириш ва ташқи бозорларга чиқиш учун маҳсулот экспортини кенгайтиришдан манфаатдор.»

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари У. Абруев томонидан бугунги кунда эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш устувор аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тошкент вилояти ҳар хил турдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қулай ҳудудлардан бири сифатида қайд этилди ва Россия томонига ушбу минтақани кўриб чиқишга таклиф қилинди.

Учрашув якунида Нижний Новгород вилоятини ривожлантириш корпорациясининг бош директори Т.Халитов ва директорнинг биринчи ўринбосари У. Aбруев ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.