×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

JICA иштирокида Навоий ИЭСда учинчи буғ-газ қурилмаси барпо этилади

Жорий йил 9 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг Навоий иссиқлик электр станциясида Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қаратилган 549-сонли қарори қабул қилинди.

Замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш ва республика аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга йиллик фоиз ставкалари – консалтинг хизматлари учун – 0,01% ва буғ-газ қурилмасини қуриш учун – 0,5%да 128 246 млн япон иенаси миқдорида қарз битими имзоланди.

Инвестициявий лойиҳа доирасида Президентнинг 2018 йил 16 июлдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам тақдим қилинади.

Лойиҳани 5 йил (2020–2024 йиллар) муддатда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш «Иссиқлик электр станциялари» АЖ зиммасига юклатилган. «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, JICA ажратган қарзлардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек уларни қайтариш учун масъул ташаббускор ҳисобланади. JICA қарз маблағларини ўзлаштириш лойиҳанинг техник иқтисодий асоси тасдиқлангандан сўнг бошланади. 

Манба:https://www.norma.uz/uz/