×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 654 тани, шундан қўшма корхоналар 5 993 та ва хорижий корхоналар 6 661 тани ташкил этмоқда.

 

2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

Саноат – 4 064  та

Савдо – 3 440 та

Қурилиш – 1 046 та

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 693 та

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 540 та

Ахборот ва алоқа – 352 та

Ташиш ва сақлаш – 326 та

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 197 та

Маанба: https://t.me/statistika_rasmiy