×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

2021 йилда солиқ тизимида нима ўзгаради?

Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси 2021-йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ тўлаш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтди.

ҚҚС

1.1. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.

1.2. Тушум ҳажмидан қатъий назар ҚҚС тўловчи корхоналар доираси қуйидагилар ҳисобига кенгайтирилмоқда:

алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари;

бозор ва савдо комплекслари.

1.3. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак етиб белгиланмоқда.

Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молиявий ташкилотлари маблағлари ҳисобидан имтиёзларни қўллаш тартиби аниқланди.

Халқаро молия институтлари ва ҳорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарзлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб кириш, агар озод қилиш қонунда назарда тутилган бўлса озод қилинади.

Шундан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 243 ва 246-моддаларига ўзгартишлар киритилди.

Акциз солиғи

2.1. Aкциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.

2.2. Aкциз солиғи ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланмоқда (289¹ -289³-моддалар).

Бунда олиб киришда аксиз солиғини ҳисоблаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга қадар ПҚ-3818- сонли Президент қарорига мувофиқ амал қиладиган ТИФ ТН кодлари қўлланилади.

289¹ -289³-моддаларда товар позициялари мавжуд бўлмаганда мос равишда мавжуд бўлмаган товар позицияларига акциз солиғи ҳисобланмайди.

73 турдаги товарлар бўйича акциз солиғи бекор қилинмоқда, шу жумладан електротехника маҳсулотлари (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), тракторлар ва ярим тиркамалар, озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолат ва бошқа маҳсулотлари) бўйича ва ҳ.к.

2.3. Якуний истеъмолчига сотиладиган, олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни (бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган

ва сиқилган газ) ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар ҳисобланади.

2.4. Ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий вино (шиша идишдагилардан ташқари) маҳсулотлари солиқ солиш обйекти ҳисобланмайди.

Фойда солиғи

3.1. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг 2020 йилда амалда бўлган тартиби, шунингдек солиқ ставкалари сақланиб қолинмоқда.

3.2. 2021-йил 1-январдан бошлаб солиқ кодекси 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулклар амортизация қилинадиган активлар деб еътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди.

Aмортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади.

2021-йил 1-январ ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади.

2021-йил 1-январдан бошлаб, солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаши амалга оширилганда, амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун бундай қайта баҳолаш натижаси ҳисобга олинмайди.

Aйланмадан олинадиган солиқ

6.1. Aйланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.

6.2. Aйрим тоифадаги тўловчилар учун мажбурий тартибда ҚҚС тўланиши жорий этилишини инобатга олган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган шахслар рўйхати тўлдирилмоқда. Қуйидаги шахслар айланмадан олинадиган солиқни қўллаш ҳуқуқига эга емас:

алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;

бозор ва савдо комплекслари.

6.3. Риелторлик хизматини кўрсатувчи шахсларга солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача камайтирилмоқда.

Қолган солиқ тўловчилар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари сақлаб қолинмоқда.

Мол-мулк солиғи

7.1. Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, юридик шахслар учун базавий солиқ ставкаси 2 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.

Юридик шахслар учун камайтирилган солиқ ставкасини босқичма-босқич базавий ставкага етказиш Солиқ кодексининг 415-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган объектлар учун белгиланган солиқ ставкасини 0,2 дан 0,4% гача ошириш орқали амалга оширилмоқда.
Юридик шахслар учун камайтирилган солиқ ставкаси 2020 йил 1 январдан бошлаб олдиндан солиқ имтиёзлари тақдим этилган объектларга нисбатан жорий этилди.

Бунда, 2021-йилда жисмоний шахслар учун 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган солиқ суммаси, 2020-йилда ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан 30 фоиздан кўп оширилиши мумкин емас.

7.2 Туристик зоналарда жойлашган саноторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт обйектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғини камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.

Ер солиғи

8.2. Солиқ кодексида юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳудудлар кесимида (мутлақ миқдорда) базавий солиқ ставкаси белгиланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди;

Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни киритади.

Бунда, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари алоҳида ер участкаларига, шунингдек туристик зоналарда жойлашган жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкасига ер солиғини 3 бараваргача миқдорда оширувчи ставкасини белгилаш ҳуқуқига эга.

Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари 2021-йил учун ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкаларини 2020-йилнинг 31-декабрига тақдим этадилар.

Ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкаларини 5 кун давомида юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳисоблаш учун мазкур солиқ ставкаларини солиқ тўловчиларга етказиши шарт.

8.5. Солиқ кодексининг 429-моддасида назарда тутилган алоҳида объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан юридик шахслар учун солиқ ставкасининг камайтирувчи коеффициентини 0,1 дан 0,25 га ошириш йўли билан камайтирувчи солиқ ставкасини босқичма-босқич базавий ставкага етказиш давом эттирилмоқда.

Ер солиғи ставкаларига камайтирувчи коеффициент 2020-йил 1-январдан бошлаб аввал солиқ имтиёзлари берилган объектларга нисбатан жорий этилган.

8.6. Барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилмоқда.

8.7. Юридик шахслар учун қуйидагилар эгаллаган ер қисми бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда:

туристик зоналарда жойлашган, санаторий-курорт объектлари;

оналарнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ер солиғинини тўлашдан озод қилиш ваколати берилмоқда.

8.8. Сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш бўйича берилган солиқ имтиёзлари бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш технологияларни киртиш ҳисобига кенгайтирилмоқда. 2021-йилнинг 1-январигача фақатгина томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланаётган солиқ тўловчилар солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин эди.

2021-йилнинг 1-январидан бошлаб бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш (ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа (шу жумладан томчилатиб) технологияларини жорий этилган ерлар — сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилмоқда. Ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси асосида берилади.

Aгарда, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлган ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

9.6. Солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ ставкаси турли хил бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари шарт ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлаш тартиби киритилмоқда.

Масалан: солиқ тўловчининг асосий фаолияти тури савдо бўлиб, унинг автотранспорт воситаларини ювиш шахобчаси мавжуд. Бу ҳолатда, солиқ тўловчи бу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади ва солиқ ҳисоблайди:

савдо фаолияти учун фойдаланган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 1 куб метр учун 182 сўм (ер усти сув ресурслари) ва 1 куб метр учун 221 сўм. (ер ости сув ресурслари);

автотранспорт воситаларини ювиш учун сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 1 куб метр учун 1 990 сўм.

Ер қъаридан фойдаланганлик учун солиқ

10.1. Еер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.

10.2. Қуйидаги фойдали қазилмалар учун 5 фоиз миқдорида, бироқ 1 куб. м учун 7 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда: қурилиш қумлари,

қум-шағал аралашмаси, 

қумтошлар, қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари), 

қурилиш майда тошлар (гранитлар, порфиритлар ва сланес жинслари).

“Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” AЖ учун олтин, кумуш, палладий ва мис бўйича солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорда белгиланмоқда.

Бошқа фойдали қазилмалар бўйича солиқ ставкалари 2020-йил даражасида сақлаб қолинмоқда.

Бошқа ўзгаришлар

11.2. 2021-йил 1-январдан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йиллик мажбурий қайта бахолаш бекор қилинмоқда.

11.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5978- сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда 20 та турдаги товарлар (оқ ва бошқа шакардан ташқари) бўйича божхона божининг нолъ даражали ставкасини қуллаш муддати 2021-йилнинг 31-декабргача узайтирилди.

https://www.spot.uz/