×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат ялпи қўшилган қиймати таркиби қандай?

2022- йилнинг январ-март ойлари якунларига кўра, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг қўшилган қиймати таркибида энг катта улуш металлургия ва металлни қайта ишлаш саноатига (машина ва ускуналардан ташқари) тўғри келди ва 43,2 % га етди:

– тўқимачилик маҳсулотлари, кийим, тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 14,7 %;

– озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 11,8 %;

– кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 7,9 %;

– резина, пластмасса буюмлар ва бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 6,2 %; – автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим тиркамалар ҳамда бошқа транспорт ускуналари ишлаб чиқариш – 5,5 %;

– кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 2,0 %;

– асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш – 1,7 %;

– ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 7,0 %.

 

Манба: stat.uz