×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ҳозирда Ўзбекистонда нима хусусийлаштирилиши мумкин

Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштирилаётган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни янгилади.

Биринчи рўйхат июн ойининг бошида, иккинчиси эса июлда эълон қилинди. Шу вақт ичида рўйхат деярли уч бараварга ўсди – янги рўйхатда 65 та корхона мавжуд.

Ушбу рўйхатга Тошкент вилоятидаги дам олиш масканлари “Чорвоқ” ва “Белдерсой”, Хивадаги “Ичан-Қала” меҳмонхона мажмуаси ва бошқа объектлар киритилган. Нархлар фақат активларнинг бир қисми учун кўрсатилган, кўплари учун илгари камдан-кам учраган молиявий кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу орқали компания даромади, активлари ва капиталининг рентабеллиги, фойда кўрсаткичлари, ўз маблағлари ва бошқа маблағлар миқдори ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.

Давлат инвестицияларни янада жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ва бизнес жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида активларни хусусий бизнесга сотмоқда.

Хусусийлаштирилаётган активларнинг тўлиқ рўйхатини ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни уч тилда (рус, инглиз, ўзбек) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Aгентлиги веб-сайтида олиш мумкин.

https://www.spot.uz/